Фарғонада бир оиланинг уч нафар аъзоси ис газидан вафот этди

3-саҳифа

image

Фарғонада бир эркак ва унинг икки фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.

Билдирилишича, ҳодиса кеча, 1 март куни Фарғона вилояти Бешариқ тумани Ободон кўчасидаги хонадонлардан бирида содир бўлган. Мазкур уйда яшовчи 1973 йилда туғилган эркак ва унинг 2 нафар фарзанди (ўғил ва қиз) ис газидан заҳарланиб, вафот этган.

Маълум қилинишича, қиз 2012 йилда, ўғил эса 2013 йилда туғилган бўлган.

Фожиага марҳумлар истиқомат қилган хонадонда ностандарт қўлбола иситиш печидан фойдаланилгани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Вафот этганларнинг ўлими бўйича суд тиббиёт экспертизаси тайинланган. Ҳозирда текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 25 февраль куни Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида бир оиланинг 6 аъзоси ис газидан заҳарланиб, улардан 5 нафари вафот этган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

прокуратура Фарғона ис гази

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг