Фарғонада 6 мингдан ортиқ кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди

3-саҳифа

image

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Ички ишлар ва Божхона органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 6 мингдан ортиқ кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, сўнгги вақтларда анъанавий гиёҳванд моддаларга нисбатан нархи арзонроқ бўлган синтетик наркотиклар ҳамда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмаси кўпайган. Бундай воситалар асосан қўшни давлатлардан ноқонуний йўллар билан олиб кирилиб, яширин равишда сотилмоқда.
Маълум қилинишича, Фарғона шаҳрида яшовчи 1974 йилда туғилган фуқаро келгусида сотиш мақсадида ўз уйида 3580 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситасини сақлаётгани аниқланиб, улар ашёвий далил сифатида олинган.

Яна бир ҳолатда эса Қўқон шаҳрида яшовчи 1990 йилда туғилган шахс бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомобил “Қўқон–Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган вақтида тўхтатилиб текширилган. Текширув давомида автомобил салонига яширилган 2520 дона “Регапен” дори воситаси топилган.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон шаҳрида фаолият юритган ноқонуний дори ишлаб чиқариш цехи фош этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона Регапен

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг