Фарғонада 13 ёшли бола калтакланди
3-саҳифа
−
07 Сентябрь 2023 6872 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Фарғонада 2010 йилда туғилган бола қўшниси томонидан калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолатга вилоят Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 31 август куни Фурқат тумани Ингичка қишлоғида яшовчи вояга етмаган Х.Қ. қўшниси Р.Й.га тегишли Nexia-3 машинаси шиналарига зиён етказган. Р.Й.нинг эса бундан жаҳли чиқиб, уни калтаклаган.
Тиббиёт бўлимининг ташхисига кўра, Х.Қ.да бош, пешона, бўйин, ўнг елка бўғими, тери ости гематомаси аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Тергов якунига кўра, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятидаги боғчалардан бирида болалар калтаклаганди. Кейинчалик уларни урган боғча тарбиячиси ишдан олинди.
Live
Барчаси