Саудиядаги элчихона маслаҳатчиси Бозоровга ўринбосар бўлди
Жамият
−
09:34 1006 1 дақиқа
Ислом Акрамович Мадаминов Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Маълумот учун, Ислом Мадаминов 1992 йилда Фарғона шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. Фарғона политехника институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Бизнес ва бошқарув олий мактаби ҳамда Латвиянинг “ISMA” менежмент олий мактабини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида Фарғона вилояти Туризмни ривожлантириш бошқармасида бош мутахассис, Риштон тумани ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Республикасининг Қирғиз Республикасидаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозимларида ишлаган.
Шунингдек, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида инвестиция менежери (бошқарма бошлиғи) сифатида фаолият юритган.
Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикасининг Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Музаффар Искандарович Қаландаров – Хоразм вилояти ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь