Фарғона аэропорти яна самолётларни қабул қилишни тўхтатди
Жамият
−
25 Ноябрь
3333Бугун, 25 ноябрь куни Фарғона халқаро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга вақтинчалик чекловлар жорий этилди. Бу ҳақда Uzbekistan Аirports маълум қилди.
Билдирилишича, маҳаллий вақт билан соат 20:54 дан бошлаб об-ҳаво шароити ёмонлашгани сабабли Фарғона халқаро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга вақтинчалик чекловлар жорий этилган. Чекловлар вақтида барча рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилади.
Хусусан, “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Истанбул – Фарғона йўналишидаги HY-278 рейси Наманган муқобил аэропортига йўналтирилган.
Эслатиб ўтамиз, 21 ноябрь куни ҳам Фарғона халқаро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга вақтинчалик чекловлар жорий этилганди. “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Новосибирск – Фарғона йўналишидаги HY-670 рейси Наманган муқобил аэропортига йўналтирилган.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь