Фарғона аэропортида самолётларни қабул қилиш вақтинча тўхтатилди

Жамият

−

image

Бугун, 21 ноябрь куни Фарғона халқаро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга вақтинчалик чекловлар жорий этилди. Бу ҳақда Uzbekistan Аirports маълум қилди.

Билдирилишича, маҳаллий вақт билан соат 17:02 дан бошлаб об-ҳаво шароити ёмонлашгани сабабли Фарғона халқаро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга вақтинчалик чекловлар жорий этилади. Чекловлар вақтида барча рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилади.

Масалан, “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Новосибирск – Фарғона йўналишидаги HY-670 рейси Наманган муқобил аэропортига йўналтирилган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг