Фарғона ҳокими ҳам лавозимига тасдиқланди
Жамият
−
06 Ноябрь
2046Бугун, 6 ноябрь куни Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессиясида Хайрулло Ҳайитбоевич Бозоров ҳам вилоият ҳокими лавозимига тасдивланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Сессияда вилоят Ҳудудий сайлов комиссияси раиси Эркинжон Нуралиевнинг жорий йил 27 октябрда бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахбороти тингланган.
Шунингдек, 44-Тошлоқ округидан сайланган депутат Холматжон Одилович Комилов халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши раиси этиб сайланган.
Маслаҳатлашувда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Фарғона вилояти ҳокими лавозимига Хайрулло Ҳайитбоевич Бозоров номзоди кўрсатилганлиги билдирилди ва бир овоздан тасдиқланди.
Шунингдек, сессияда халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, вилоят Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низом тасдиқланди.
Маълумот учун, Хайрулло Бозоров 1976 йил 16 январда Наманган вилоятининг Чортоқ туманида туғилган. Чортоқ туманидаги 9-ўрта мактабни тамомлаган. 1997 йилда Наманган индустриал-технология институтини (ҳозирги Наманган муҳандислик-қурилиш институти) иқтисодчи-менежер мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Самарқанд, Хоразм, Навоий, Жиззах, Бухоро, Тошкент вилояати, Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилояти ҳокимлари ҳам лавозимларига тасдиқланганди
LiveБарчаси
06 Ноябрь