“Фаоллик кескин ўсди”. Қуёшда кучли чақнашлар содир бўлди

Бу қизиқ

image

Бугун, 25 августга ўтар кечаси Қуёшда Ерда геомагнит бўронларини келтириб чиқариши мумкин бўлган кучли чақнашлар қайта бошланди. Бу ҳақда Қуёш астрономияси лабораторияси хабар берди.

Олимларнинг маълумотига кўра, ярим тундан бери Қуёшда фаолликнинг шиддатли ўсиши қайд этилган – хабар эълон қилинган вақтга келиб М даражасидаги (5 баллик шкала бўйича 4-категория) учта кучли чақнаш юз берган.

“Юлдузда тўсатдан йирик фаол марказ уйғонди, у айни пайтда бевосита кўринадиган Қуёш дискининг марказида, яъни Ерга тўғридан тўғри таъсир кўрсатиш мумкин бўлган ҳудудда жойлашган.

Қуёшдаги тегишли доғлар гуруҳи бир ҳафтадан бери кузатилаётган эди, бироқ охирги кунларда чекланган фаоллик кўрсатиб, “ҳисобдан чиқарилган” эди – бу марказ ўз энергиясини тўлиқ сарфлаб бўлган, “ўлик” марказ деб ҳисобланганди. Бугун бошланган кучли портлашлар серияси бу тахминни инкор этди”, дейди лаборатория вакиллари.

Қайд этилишича, Ер томон плазма отилиб чиқиши ва бу билан боғлиқ геомагнит бўронлари бўйича ҳозирча тўғридан тўғри прогнозлар йўқ, аммо хавф эҳтимоли мавжуд.

“Ҳозирча энг юқори балли чақнашлар кузатилгани йўқ, шунинг учун тарихий рекордлар ҳақида гап бормаяпти. Вазият 2-3 ойлик масштабда ажралиб турибди, аммо бир йил ёки ундан ортиқ йиллар масштабида эмас”, дея қўшимча қилган олимлар.

Лаборатория маълумотларига кўра, бугунги кун энг аҳамиятлиси бўлади, чунки айнан бугун ушбу фаоллик вақтинчалик бўладими ёки кучайиб борадими, шу аниқ бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қуёшнинг орқа томонида йирик доғлар гуруҳи шакллангани ҳақида хабар берилган эди. Сўнгги йиллардаги энг хавфли фаоллик марказларидан бирини Solar Orbiter космик аппарати қайд этган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг