Фаолияти тўхтатилган Тошкент ИЭСдаги вазият ҳақида маълумот берилди
Жамият
−
25 Январь 2022
12860Тошкент иссиқлик электр станциясининг 7 та энергоблокидан 5 таси барқарор фаолият юритишни бошлади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Қайд тилишича, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида, хусусан пойтахт ва унинг атрофида электр таъминоти босқичма-босқич тикланиб, электр тармоқлари ва подстанциялар орқали истеъмолчиларга электр энергияси етказиб берилмоқда.
“Мисол учун, электр таъминотида йирик носозлик кузатилгунга қадар Тошкент иссиқлик электр станциясининг 7 та энергоблоги ишлаб турган эди. Айни пайтда эса созлаш-тиклаш ишлари олиб борилиб, уларнинг 5 таси барқарор иш фаолиятига келтирилди”, дейилади вазирлик хабарида.
“Конец света”
Бугун, 25 январь куни соат 11:00 ларда Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида электр энергияси таъминоти узилди. Бунинг ортидан дастлаб, Тошкент метрополитени фаолияти тўхтатилди, поездларнинг манзилга етиб бориш вақти кечиктирилди. Электрдаги узилиш сув таъминотини ҳам тўхтатиб қўйди.
Кейинроқ, қўшни мамлакатлар — Қозоғистон ва Қирғизистоннинг қатор ҳудудларида ҳам электр энергияси узилди. Ўзбекистонда эса барча аеропортлар фаолияти чекланди.
Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, Қозоғистон Электр тармоғида катта авария бўлиши оқибатида Олмаота, Чимкент, Тарас, Туркистон (вилоятларида) ва атроф ҳудудларида Электр энергия таъминотида ўчишлар юзага келган.
Вазирлик маълумотларига кўра, ҳозирда Тошкент вилоятидаги Чорвоқ, Хожикент ва Товоқсой гидроэлектр станциялари, Навоий вилоятидаги Навоий иссиқлик электр станцияси, Қорақалпоғистон Республикасидаги Тахиатош иссиқлик электр станцияси ҳамда Фарғона вилоятидаги Фарғона иссиқлик электр маркази орқали энергетика тизимига қувват узатиш бошланган.
Шунингдек, Тошкент шаҳрининг қатор ҳудудларида електр таъминиоти тикланди. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15