Фанат Қаҳрамонов иорданиялик рақибини мағлуб этди
Спорт
−
03 Март 2020
5357Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Токио Олимпиадасига лицензия берувчи мусобақа давом этмоқда. Бироз аввал ўзбекистонлик боксчи Фанат Қаҳрамонов -75 килограмм вазн тоифасида саралаш босқичида рингга кўтарилди.
Ўзбекистонлик боксчи дастлабки даврада мезбон спортчи Осама Мажид билан рўбарў келди. 3 раунд давомида тўлиқ устунликка эришган Қаҳрамонов иккинчи давра йўлланмасига эга чиқди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонлик Ёдгорой Мирзаева терма жамоа вакиллари орасида биринчи бўлиб рингга кўтарилиб Микронезиялик боксчи Женнифер Чиенгни мағлуб этди.
Жаҳонгир Сотволдиев
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь