Лицензион мусобақани Ўзбекистон ғалаба билан бошлади
Спорт
−
03 Март 2020
6289Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё/Океания минтақалари учун Токио Олимпиадасига лицензион мусобақа старт олди. Ўзбекистонлик Ёдгорой Мирзаева терма жамоа вакиллари орасида биринчи бўлиб рингга кўтарилди.
Микронезиялик Женнифер Чиенгга қарши жангда ўзбекистонлик боксчи Ёдгорой Мирзаеванинг қўли баланд келди ва мусобақани ғалаба билан бошлаб берди. Шу тариқа Ёдгорой фаолиятидаги иккинчи Олимпиада сари дадил қадам ташлади.
Эслатиб ўтамиз, кечки дастурда -75 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Фанат Қаҳрамонов мезбон боксчи Осама Мажидга қарши рингга чиқади.
Жаҳонгир Сотволдиев
LiveБарчаси