Фаластин футбол ассоциацияси FIFA ва UEFA’га мурожаат қилди

Спорт

image

Фаластин футбол ассоциацияси Халқаро футбол федерацияси (FIFA), Европа футбол иттифоқи (UEFA) ва Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)га Исроил мудофаа кучлари (IDF) матбуот хизмати томонидан фаластинлик футболчилар ҳақида берилган баёнот юзасидан расмий мурожаат қилди. Бу ҳақда ассоциация матбуот хизмати хабар берди.

Аввалроқ, Фаластин оммавий ахборот воситалари футболчилар, ҳакамлар ва мураббийлардан иборат 12 нафар инсон ҳалок бўлганини маълум қилган эди. IDF матбуот хизмати эса ушбу шахслар радикал “Ҳамас” ҳаракати ва “Фаластин Исломий жиҳоди” ташкилоти аъзолари бўлганини иддао қилди.

“Фаластин футбол ассоциацияси FIFA, UEFA ва ОФКга расмий шикоят йўллаб, IDF вакилининг ҳалок бўлган футболчилар орасида террорчи гуруҳлар аъзолари ҳам бўлгани ҳақидаги баёнотлари юзасидан чора кўришни талаб қилди.Инсонларни ўлдириб, сўнгра уларга қарши ҳеч қандай далилларсиз, тегишли суд жараёнисиз ёки ўзини ҳимоя қилиш имкониятини бермасдан айблов қўйиш виждонсизликдир. Бу иддаолар ҳеч қандай тасдиқланадиган далиллар билан қўллаб-қувватланмаган, мустақил ёки холис органларга тақдим этилмаган ҳамда ҳеч қандай текширув ёки сўроқдан ўтмаган”, дейилади Фаластин футбол ассоциацияси баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил расмийлари Фаластин аёллар миллий терма жамоаси футболчиси Ранд Ҳалавани ҳибсга олгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг