Исроил Фаластин аёллар терма жамоаси футболчисини ҳибсга олди
Спорт
−
04 Июнь 1285 1 дақиқа
Исроил расмийлари Фаластин аёллар миллий терма жамоаси футболчиси Ранд Ҳалавани ҳибсга олди. Бу ҳақда Фаластин расмийлари маълум қилди.
Қуддус маъмуриятининг билдиришича, Ҳалавани жорий йилнинг 2 июнь куни Ғарбий Қуддусдаги Талпиот полиция бўлимига сўроқ учун чақирилган. Шундан сўнг у ҳибсга олиниб, судга олиб борилган. Суд эса унинг ҳибсда қолдирилишини маъқуллаган.
Футболчининг чақирилиши ва ҳибсга олиниши сабаблари ҳозирча очиқланмаган. Фаластин футбол ассоциацияси, шунингдек, Бирзейт университети талабаси ва аёллар терма жамоасининг собиқ аъзоси Натали Абу Дия ҳам ҳибсга олинганини маълум қилган.
Ассоциация маълумотларига кўра, у жорий йилнинг 2 июнь куни уйида ўтказилган рейддан сўнг олиб кетилган. Ташкилот мазкур ҳолатлар фаластинлик спортчиларга нисбатан чекловлар давом этаётган бир пайтда содир бўлганини таъкидлаган.
Хусусан, футболчи Мусаб Абу Салимнинг Италияга жамоаси билан сафар қилиш учун йўл олганида Алленби чегара назорат пунктида тўхтатилгани, сўроқ қилингани ва мамлакатдан чиқишига рухсат берилмагани қайд этилган.
Фаластин оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, жамоа Италияда Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўртоқлик учрашувида иштирок этиши керак бўлган.
Шунингдек, Фаластин маҳбуслар клуби маълумотларига кўра, айни вақтда Исроил қамоқхоналарида 89 нафар фаластинлик аёл сақланмоқда. Ҳибсдаги фаластинликлар умумий сони эса 9400 нафардан ошган.

Live
Барчаси