“Ортдан зарба бериш”: Фаластин Баҳрайннинг қарорини қоралади

Олам

image
ОАВ: Трамп яна бир араб давлатини Исроил билан яраштирди north_east

ОАВ: Трамп яна бир араб давлатини Исроил билан яраштирди

Фаластин Баҳрайндаги элчисини чақириб олди. Бунга расмий Манаманинг Исроил билан муносабатларини яхшилашга қарор қилгани сабаб бўлди. “Al Jazeera” телеканалининг маълум қилишича, Фаластин элчиси қироллик ҳудудини тарк этган.

Кеча, 11 сентябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Баҳрайн ва Исроил Америка воситачилигида дипломатик муносабат ўрнатиш бўйича келишувга эришганини маълум қилди. Бундан бир ой олдин 13 август куни Трамп Исроил ва Бирлашган Араб Амирликлари икки томонлама муносабатларни яхшилашга келишиб олганини маълум қилганди. Келишувга кўра, Исроил Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги ерларни ўзлаштиришни тўхтатди.

Фаластин икки араб давлати Исроил билан муносабатларни нормаллаштираётганини жиддий танқид қилди. Абу-Дабидаги Фаластин элчиси ҳам чақириб олинганди.

"Келишув "Фаластин иши ва халқининг ортидан пичоқ уриш бўлди", деган Фаластин маъмуриятининг Ижтимоий масалалар бўйича вазири Аҳмад Маждалани.

Араб давлатлари лигасининг 9 сентябрь куни ўтган вазирлар даражасидаги йиғилишида Фаластин БАА-Исроил келишувини қораловчи резолюцияни илгари сурди. Аммо бир неча соат давом этган муҳокамалардан кейин ҳам ягона қарорга келишнинг иложи бўлмади. Якунда Миср, Иордания, Марокаш, Судан, БАА, Саудия Арабистони, Қатар, Баҳрайн, Кувайт ва Оман резолюцияга қарши чиққан. Натижада резолюция қабул қилинмаган.

Айни вақтда Исроил Миср ва Иордания билан тинчлик келишувига эришган. БАА ва Баҳрайн Исроил билан 15 сентябрь куни Оқ уйда тинчлик келишувини имзолаши кутиляпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Фаластин Исроил-Баҳрайн

Баҳолаганлар

179

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made