Эроннинг Ўзбекистондаги янги элчиси иш бошлади
Жамият
−
20 Октябрь 2023
3100Муҳаммад Али Искандарий Эроннинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
“Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Муҳаммад Али Искандарий жанобларидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилишдан мамнунмиз. Жаноб элчига мамлакатимиздаги фаолияти давомида муваффақиятлар тилаймиз”, дейди Саидов.
Қайд этилишича, томонлар Ўзбекистон-Эрон ҳамкорлигини кенгайтириш бўйича икки мамлакат Ташқи ишлар вазирликлари олдидаги устувор вазифаларни муҳокама қилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябрь ойида Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси Ҳамид Найрободий фаолиятини якунлаганди.
LiveБарчаси