Эрон элчиси Ўзбекистонни тарк этади
Жамият
−
01 Сентябрь 2023
16811Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси Ҳамид Найрободий фаолиятини якунлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўз Telegram-каналида маълум қилди.
“Ўзбекистонда тўрт йиллик фаолиятини якунлаётган Эрон элчиси Ҳамид Найрободий жаноблари билан учрашдик. Жаноб элчининг икки мамлакат муносабатларини ҳар томонлама фаоллаштиришга қўшган ҳиссасини юқори баҳолаймиз ва келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаймиз”, деб ёзади ТИВ раҳбари.
Бахтиёр Саидов жорий йилнинг 29 август куни ўз дипломатик миссиясини якунлаётган Ўзбекистондаги Грузия элчиси Зураб Абдушелишвилини қабул қилган эди. Учрашувда вазир Абдушелишвилининг Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги икки томонлама алоқаларга аниқ натижалар билан қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирган.
Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев 30 августда Хитой элчиси Юй Цзюнь, Малайзия элчиси Илҳом Туа Бин Илёс, Буюк Британия элчиси Тимоти Смарт, Туркманистон элчиси Шодурди Мередов ва Бангладеш Халқ Республикаси элчиси Муҳаммад Монирул Исломдан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олгани ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь