Эрондаги зилзила оқибатида бир ярим минг йиллик тарихий қалъа зарар кўрди
Олам
−
08 Май 2020
5239Бугун, 8 май куни Эрон сейсмологлари икки вилоят - Теҳрон ва Мозандарон чегараларида 5,1 магнитудали зилзила содир бўлганлигини маълум қилди.
Дастлабки маълумотларга кўра,зилзила маркази етти километр чуқурликда жойлашган. Ер силкиниши маҳаллий вақт билан 0:48 (Тошкент вақти билан 01:18) да содир бўлган.
Эронда юз берган зилзила бир ярим минг йил олдин қурилган мамлакат ғарбидаги Фалак-ол-Афлак қалъасига зарар етказган.
“Осмон жаннати” деган маънони англатувчи Фалак-ол-Афлак қалъаси Сосонийлар сулоласи ҳукмронлиги даврида (224-651 йилларда) Хуррамобод шаҳрида қурилган. 2010 йилда маҳаллий ҳокимият бинони қайта тиклаш ишларини якунлаган эди.
LiveБарчаси