Эронда террорчилар полиция идорасига ҳужум қилди (видео)

Олам

image

Эрон жануби-шарқидаги Зоҳидон шаҳрида полиция идорасига қилинган ҳужум оқибатида икки нафар хавфсизлик хизмати ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда IRNA хабар берди.

Мамлакатнинг Ислом инқилоби посбонлари корпуси баёнотига кўра, ҳужум Сеистон ва Балучистон вилоятлари ўртасидаги полиция бўлимига уюштирилган. Теракт содир этганлар тўрт киши бўлгани ва улар ҳужумда қўл гранаталаридан фойдалангани айтилган.

Хавфсизлик хизмати ходимлари ҳодиса худкушлик ҳужуми бўлганини рад этган. Вилоят губернаторининг хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари Али Ризо Марҳаматийнинг айтишича, ҳужум бугун, 8 июль куни тонгда, маҳаллий вақт билан соат 07:15 да содир бўлган.

Хавфсизлик кучлари ўз вақтида вазиятни назорат остига олишга муваффақ бўлгани боис, ҳужумчилар полиция идорасига кира олмаган. Тўрт нафар террорчининг бари йўқ қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Теракт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг