Эронда Исроилга жосуслик қилишда айбланган шахс қатл қилинди

Олам

image

Эроннинг Қум шаҳрида Исроил разведка агентлигига жосуслик қилишда айбланган шахс қатл қилинди. Бу ҳақда “Associeted Press” хабар берди.

Маълумотларга кўра, суд ҳукми жорий йилнинг 18 октябрь куни ижро этилган. Олий суд айбланувчининг афв этиш сўровини қаноатлантирмаган.

Хабарда айбланувчининг шахси ошкор этилмаган, бироқ у Исроил билан разведка хизматларида иштирок этишда айбланиб,  Эрон жиноят кодексига кўра ўлим жазосига ҳукм қилинган.

Қайд этилишича, у 2023 йил октябрь ойида Исроил разведка хизматлари билан алоқа ва ҳамкорликни бошлаган ва тўрт ой ўтиб, 2024 йил февралида ҳибсга олинган.

Шунингдек, айбланувчи Исроил разведкасига махфий маълумотларни тақдим этган ва Эрон ичида миссияларни амалга оширган. Айғоқчиликнинг моҳияти ва шахснинг ҳибсга олинган санаси ҳақида қўшимча маълумотлар ошкор этилмаган.

“Эрон суд тизими бундай қатлларни миллий хавфсизликни таъминлаш учун зарур эканлигини такидлаган”, дея қўшимча қилинади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистонига гиёҳванд моддаларни олиб киришга уринишда айбланган олти нафар Эрон фуқароси қатл этилган эди.

Бунёд Келдибоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Эрон Исроил жосус Исроил разведка агентлиги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг