Эронда АҚШ зарбаси сабаб 10 минг киши сувсиз қолди

Олам

image

АҚШнинг Эрон жанубидаги сувни чучуклаштириш иншоотларига берган зарбаси 10 минг кишини сувдан маҳрум қилди. Бу ҳақда Эрон Қизил Ярим Ой жамияти хабар берди.

“Эрон жанубидаги Ҳормозган вилоятининг Жаск округидаги Бонжи аҳоли пунктининг сув тозалаш ва электр энергияси ишлаб чиқариш иншоотлари ракета зарбаларига учради. Оқибатда ўн минг аҳолиси бўлган йигирмата қишлоқ сувсиз қолди”, дейилади баёнотда.

Қайд этиш жоиз, АҚШ ва Эрон низонинг янги босқичига қадам қўйди. Жорий йил 12 июлга ўтар кечаси Америка ҳарбийлари Эрон ҳудудида, Форс кўрфази соҳилларида ва Ҳормуз бўғози яқинида 140 га яқин нишонга ҳужум қилди.

Вазият 7 июлда янгидан кескинлашганидан бери америкаликлар турли объектларга жами 300 дан ортиқ зарба йўллаган. Эрон жанубидаги Бушер, Генган ва Дире шаҳарларидаги Эроннинг ракета ва дрон базалари, ҳарбий-денгиз объектлари, ўқ-дори омборлари, алоқа тармоқлари ҳамда қирғоқ разведка пунктлари нишонга айланган.

Эслатиб ўтамиз, Трамп 8 июль куни Анқарадаги НАТО саммитида Эрон билан тузилган сулҳ якунланганини эълон қилган эди. Эрон парламенти спикери Муҳаммад-Боғир Ғолибаф эса, ўз навбатида, бир томонлама битимлар даври тугаганини маълум қилди ва АҚШни ўт очишни тўхтатиш келишуви шартларига риоя қилмагани учун қасос олинишидан огоҳлантирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг