Теҳрон Хонияни ўлдириш учун Эрон агентлари ёллангани ҳақидаги версияни рад этди

Олам

image

Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпуси “Ал-Қудс” махсус кучлари қўмондонининг разведка ишлари бўйича ўринбосари Эрон парламентининг Миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат комиссиясининг ёпиқ йиғилишида ҲАМАС ҳаракати сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хонияга суиқасд уюштириш учун Эрон разведка зобитларини ёллангани ҳақидаги маълумотни рад этди. Бу ҳақда парламент комиссиясининг расмий вакили Иброҳим Ризоий маълум қилди.

“Қудс кучлари қўмондон ўринбосари шаҳид Хониянинг ўлдирилиши агентларнинг кириб келиши натижаси эмаслигини ва бу воқеада сизиб кириш масаласи муҳокама қилинмаганини таъкидлади. Ҳозирда оғир аҳволда бўлган сионистик режимга ҳужум қилиш учун кенг кўламли қадамлар қўйилмоқда. Бугунгача биз мамлакат ичида ва ташқарисида “Моссад” жосуслик тармоғини аниқлаб, йўқ қилдик”, дейди Ризоий.

Унинг қўшимча қилишича, ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбарининг ўлими билан боғлиқ барча ҳолатлар бўйича тергов давом этади. Депутат Эрон разведка хизматларининг юқори мартабали вакилларининг исмларини ошкор қилмади.

Эслатиб ўтамиз, Американинг “The New York Times” газетаси Хония икки ой аввал ўз қароргоҳига ўрнатилган бомба туфайли ҳалок бўлган бўлиши мумкинлигини ёзганди. 3 август куни эса Британиянинг “The Daily Telegraph” газетаси ўз манбаларига таяниб, Исроил разведка хизмати “Моссад” Теҳрондаги ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари истиқомат қилаётган меҳмон уйига портловчи мосламаларни жойлаштириш учун Эрон хавфсизлик хизмати ходимларини ёллаганини даъво қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Исмоил Хония

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made