“Моссад” Хонияни ўлдириш учун Эрон разведкаси агентларини ёллаган – “Telegraph”

Олам

image

Исроил разведка хизмати “Моссад” Эрон хавфсизлик хизмати ходимларини Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хония истиқомат қилаётган Теҳрондаги меҳмон уйига портловчи мосламаларни жойлаштириш учун ёллаган. Бу ҳақда манбаларига таяниб, Британиянинг “The Daily Telegraph” газетаси хабар берди.

31 июль куни ҲАМАС Теҳрондаги қароргоҳига Исроил томонидан уюштирилган зарба оқибатида Хония ҳалок бўлганини эълон қилди.

Американинг “The New York Times” газетаси Хония икки ой олдин Теҳрондаги қароргоҳида ўрнатилган бомба портлаши оқибатида ҳалок бўлган бўлиши мумкинлигини даъво қилди. Унинг манбаларига кўра, портловчи қурилма Хония ўз хонасида пайдо бўлганидан кейин масофадан туриб ишга туширилган.

“Axios” порталига кўра, “Моссад” Хонияни ўлдириш бўйича операцияни ташкил қилиш учун жавобгардир.

“The Daily Telegraph” нашрининг ёзишича, “Моссад” дастлаб Хонияни май ойида авиаҳалокатда ҳалок бўлган Эрон президенти Иброҳим Раисий дафн маросимида қатнашаётганида йўқ қилмоқчи бўлган. Бироқ, бинода кўп сонли меҳмонлар борлиги ва операциянинг муваффақиятсиз бўлиш хавфи юқорилиги сабабли бу режалардан воз кечишга қарор қилинди.

Қайд этилишича, Хония қароргоҳига портловчи мослама ўрнатган Эрон разведкасининг икки агенти дарҳол мамлакатни тарк этган. Аммо улар Теҳрондаги манбалари билан алоқада бўлган ва шунинг учун ҲАМАС етакчиларидан бирининг навбатдаги ташрифидан хабар топган.

Нашрнинг қайд этишича, бомбалар уйнинг учта хонасига ўрнатилган. Бунинг учун “Моссад” Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг юқори мансабдор шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун жавобгар бўлган “Ансор ал-Маҳдий” бўлинмасидан агентларни ёллаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Теҳронда Исмоил Хониянинг ўлдирилишида гумон қилинаётган 20 киши ҳибсга олингани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон ҲАМАС Моссад Исмоил Хония

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made