Эрон, Хитой, БАА ва Туркия фуқаролари АҚШнинг “қора рўйхати”га киритилди
Олам
−
29 Сентябрь 2023
5235АҚШ Молия вазирлиги Эрон, Хитой, Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ва туркиялик бешта юридик ва икки нафар жисмоний шахсга қарши санкциялар жорий қилди. Бу ҳақда вазирликнинг тарқатилган ҳужжатида айтилади.
“Америка қора рўйхатига киритилган жисмоний ва юридик шахслар Эроннинг Shahed русумли дронларининг энг муҳим таркибий қисми бўлган сервомоторларни сотиб олиш бўйича таъминот ва молиявий операцияларни амалга оширган”, дейилади вазирлик хабарида.
АҚШ расмийларига кўра, Эрон Россияга Украинада фойдаланиш учун Shahed-136 ни етказиб беради.
Санкциялар рўйхатидагиларнинг Қўшма Штатлардаги активлари музлатилади ва Америка фуқаролари ва компанияларига алоқадор шахслар билан бизнес юритиши тақиқланади.