Эрон ҳужумига жавоб қайтариш бизнинг ҳуқуқ ва масъулиятимиз – Нетаньяху

Олам

image

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Эроннинг 1 октябрь куни Исроилга ракета ҳужуми жавобсиз қолмаслигини айтди. Бу ҳақда у кеча, 5 октябрь куни мамлакат телевидениеси орқали чиқишида сўз очди.

“Дунёдаги ҳеч бир давлат ўз шаҳарлари ва фуқароларига қарши бундай ҳужумга тоқат қилмайди. Исроил ўзини ҳимоя қилиш ва бу ҳужумларга жавоб бериш ҳуқуқига эга ва биз албатта шундай қиламиз”, деган Биньямин Нетаньяху.

Нетаньяху Эроннинг яқинда амалга оширган ракета ҳужумига Исроилнинг жавоб қайтариши мумкин бўлган вақти ҳақида маълумот бермади. “Sky News Arabia”а телеканалига кўра, Исроил Мудофаа кучлари Теҳрон Яқин Шарқда ўзи қўллаб-қувватлаётган гуруҳларни таъминлаш учун фойдаланадиган инфратузилмани нишонга олиши мумкин.

3 октябрь куни журналистлар билан суҳбатда АҚШ Президенти Жо Байден Исроил Пентагон билан Эроннинг ҳаракатларига мумкин бўлган жавобни муҳокама қилаётгани ва бундай ҳужум нишони Эроннинг нефть иншоотлари бўлиши мумкинлигини айтди.

Шу билан бирга, Америка раҳбари воқеаларнинг бундай ривожланиши ҳақида танқидий гапирди.

“Агар мен уларнинг ўрнида бўлсам, нефть конларига зарба беришдан бошқа муқобил вариантлар ҳақида ўйлардим”, деди у.

Эслатиб ўтамиз, 1 октябрь оқшомида Эрон Исроил томон 180 дан ортиқ баллистик ракета учирганди. Бир киши ҳалок бўлди, камида икки киши яраланди. Теҳрон бу ҳужумни “Ҳизбуллоҳ” бош котиби Ҳасан Насруллоҳнинг ўлими учун қасос деб атади. “Axios”нинг сўзларига кўра, Исроил ҳукумати Эронга жавоб беришни “ўз-ўзидан режалаштирмоқда”, аммо мумкин бўлган стратегик оқибатлар туфайли режаларни АҚШ билан мувофиқлаштириш ниятида. ОАВ Исроил ҳам Эрон ядровий иншоотларига ҳужум қилиш имкониятини кўриб чиқаётганини ёзди.

Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий жума намози олдидан қилган хутбасида ўтган 1 октябрь куни Исроилга қилинган ракета ҳужуми Теҳроннинг Исроил ҳукумати ҳаракатларига энг юмшоқ жавоби бўлганини айтди. Эрон олий раҳбарининг айтишича, АҚШнинг Исроил режимини сақлаб қолиш истаги Исроилни Яқин Шарқ минтақаси эгалик қиладиган ва АҚШ жаҳон можароларида фойдаланадиган ресурсларни қўлга киритиш воситасига айлантириш учун ниқобдир.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Исроил ракета ҳужуми Биньямин Нетаньяху

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made