Шоҳжаҳон Эргашев чемпионлик жангида мағлубиятга учради (видео)
Спорт
−
26 ноябр 2023 22722 1 дақиқа
Бугун, 26 ноябрь куни Халқаро бокс федерацияси (IBF) камари учун давъогар ҳисобланган ўзбекистонлик Шоҳжаҳон Эргашев амалдаги чемпион пуэрто-риколик Сабриэль Матиасга қарши рингга кўтарилди.
Американинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтган жанг 12 раундга мўлжалланган эди,бироқ 6-раунд бошланаётган пайт Эргашев жамоаси жангни давом эттирмасликка қарор қилди. Бунга жароҳат сабаб бўлгани айтилмоқда.
Шу тариқа Ўзбекистон вакилининг фаолиятидаги 23 та ғалабали юришига нуқта қўйилди ва у илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Матиасда эса 20- ғалаба ва уларнинг барчаси муддатидан олдин якунланган.
Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон Эргашев QALAMPIR.UZ'гa берган интервьюсида шу жангдан сўнг боксдаги фаолиятини тугатишини айтган эди.
Live
Барчаси22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август