Шоҳжаҳон Эргашев фаолиятини якунлайди
Спорт
−
25 Ноябрь 2023
51374Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев боксдаги фаолиятини тугатади. Бу ҳақда спортчининг ўзи QALAMPIR.UZ'гa маълум қилди.
Халқаро бокс федерацияси (IBF) камари учун даъвогар ҳисобланган 31 ёшли боксчи 26 ноябрь тонгида ўтказиладиган пуэрто-риколик Сабриэль Матиасга қарши ўтказиладиган тўқнашув натижаси қандай бўлишидан қатъий назар профбоксни тарк этади.
Эргашевнинг “Salita” промоушени билан шартномасига кўра, боксчи ҳали профрингда бир нечта жанг ўтказиши керак, бироқ Шоҳжаҳон спортдаги фаолияти учун кўп муддат оиласидан узоқда бўлаётгани боис карьерасини якунламоқчи.
Маълумот учун, IBF камари учун бўлиб ўтадиган Сабриэль Матиас ва Шоҳжаҳон Эргашев ўртасидаги жанг 26 ноябрь тонгида, соат 6:30 да бошланади. Турнирнинг асосий жангида иккинчи ўрта вазнда вақтинчалик WBC чемпиони Дэвид Бенавидес икки вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Деметриус Андраде билан ҳисоб-китоб қилади.
LiveБарчаси