Эргашев Хейни ёки Прогресга қарши рингга кўтарилиши мумкин
Спорт
−
31 Октябрь 2023
5991Ўзбекистонлик профессионал чарм қўлқоп устаси Шоҳжаҳон Эргашев америкалик машҳур боксчилар WBC, WBA Super, IBF, WBo ва “The Ring” талқинига кўра, енгил вазнда собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Девин Хейни ёки ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони Режис Прогрес билан жанг қилиши мумкин. Бу ҳақда Эргашевнинг проумоутери Дмитрий Салита ўз Instagram саҳифасида маълум қилди.
Қайд этилишича, 25 ноябрь куни Халқаро бокс федерацияси (IBF) камари учун кечадиган Шоҳжаҳон Эргашев ва пуэрто-риколик Сабриел Матиас ўртасидаги жанг ғолиби 9 декабрь куни АҚШнинг Сан-Франциско шаҳрида бўлиб ўтадиган Девин Хейни ва Режис Прогрес тўқнашуви ғолиби билан жанг қилади.
Ҳозирда Шоҳжаҳон Эргашев Америкада бўлажак жангига тайёргарлик кўрмоқда.
Эслатиб ўтамиз, август ойида Эргашев-Матиас жанги бўйича промоутерлик савдоси ўтказилганди. Мазкур баҳсни TGB Promotions ташкил қилади. Жанг қандай натижа билан якунланишидан қатъий назар чемпион Сабриэль Матиас Эргашевга қарши баҳсдан 357 минг АҚШ доллар, Ўзбекистон вакили эса 153 минг АҚШ доллари даромад олади.
LiveБарчаси