Эргашев-Матиас жанги промоутерлик савдоси ўтказилди
Спорт
−
23 Август 2023
7085Халқаро бокс федерацияси (IBF) буйруғига кўра чемпионлик камари учун ўтказилиши керак бўлган пуэрто-риколик Сабриэль Матиас ва ўзбекистонлик Шоҳжаҳон Эргашев жанги учун проумоутерлик савдоси бўлиб ўтди. Аукционда TGB Promotions ғолиб бўлди.
IBF икки боксчининг ҳам промоутерига 7 кун муҳлат берганди. Бу муддат ичида томонлар жангнинг молиявий тақсимотини келишиб олиши керак эди, бироқ якунда промоутерлар муросага кела олмаган. Энди Эргашев-Матиас жангини TGB Promotions ташкил қилади.
Тўқнашувни ташкил қилувчи промоушен томонларга умумий 510 минг АҚШ доллари ажратади. Жанг қандай натижа билан якунланишидан қатъий назар чемпион Сабриэль Матиас Эргашевга қарши баҳсдан 357 минг АҚШ доллар, Ўзбекистон вакили эса 153 минг АҚШ доллари даромад олади.
Тез орада жанг санаси ва манзили ҳам аниқ бўлиши кутилмоқда.