Эрдўғаннинг куёви Украинага 3 та Bayraktar совға қилди

Олам

image
0:00
0:00
download

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг куёви Селчук Байроқдор оиласига тегишли “Baykar Makina” компанияси Украинага 3 та Bayraktar TB2 учувчисиз ҳаво кемаларини совға қилмоқда. Бу ҳақда компания таъсисчиси ва директори Селчук Байроқдор маълум қилди. 

Жорий йилнинг 22 июнь куни украиналик телебошловчи ва актёр Сергей Притула ижтимоий тармоқлар орқали украин халқига мурожаат қилиб, мамлакат мудофаасига ҳисса қўшиш мақсадида Bayraktar TB2 ҳарбий дронларини сотиб олиш учун хайрия акцияси ташкил этилганини эълон қилган эди. Уч кун ичида ушбу хайрияга минглаб одамлар қўшилиб, 600 миллион гривна (20 миллион АҚШ доллари) маблағ йиғилди. 

Украиналикларнинг ҳамжиҳатлигидан қувонган Селчук Байроқдор эса Bayraktar TB2 дронларини Киевга беғараз тақдим этишини маълум қилди. 

"Украина халқини ҳимоя қилиш учун Bayraktar TB2 сотиб олиш учун "Халқ Байрактари" шиори остида Украинада уюштирилган хайрия кампаниясининг жуда қисқа вақт ичида муваффақиятли якунланганидан хабар топдик. 

Ватанпарвар украин халқининг мақсадга эришиш истаги ва бирдамлик руҳи ҳам бизда катта таассурот қолдирди. Йиғилган хайрия эвазига сотиб олиниши режалаштирилган 3 та Bayraktar TB2  учувчисиз ҳаво воситаларини Украинага совға қилишга қарор қилдик”, дейди Президент Эрдўғаннинг куёви. 

У Bayraktar TB2ларни сотиб олиш учун йиғилган барча хайрия маблағлари Украина халқининг манфаатлари учун ишлатишини сўради. 

“Baykar Makina”  номидан биз Украинадаги инқирознинг тез ва адолатли ҳал этилишини тилаб, мустаҳкам тинчлик учун дуо қилишимизни ҳурмат билан билдирамиз”, дейди учувчисиз ҳарбий ҳаво кемалари муаллифи Селчук Байроқдор. 


Мақола муаллифи

Теглар

Селчук Байроқдор Bayraktar TB2

Баҳолаганлар

246

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг