Эрдўғаннинг куёви ёлғон гапирдими? Эрон туркларга қарши даъво қиляпти
Олам
−
22 Май
19914Эрон Президенти Иброҳим Раисийнинг ўтирган вертолёт қулаган жойни турк дронлари эмас, балки Эрон дронлари аниқлаган. Тегишли баёнот Эрон Ислом Республикаси Бош штаби томонидан эълон қилинди.
“Душанба (20 май) куни эрта тонгда вертолёт ҳалокатининг аниқ жойи қуруқликдаги қутқарув кучлари билан биргаликда Ҳинд океанининг шимолидаги миссиясидан чақириб олинган Эрон ҳарбий учувчисиз учоқлари томонидан аниқланди”, дея баёнот матнидан иқтибос келтирган “Tasnim” агентлиги.
Қайд этилишича, дастлаб турк томонидан ҳалокат содир бўлган ҳудудга жўнатилган учувчисиз самолёт булутлар туфайли ерни аниқлаш учун зарур асбоб-ускуналар йўқлиги сабабли вертолёт қулаган жойнинг координаталарини тўғри хабар қила олмаган ва ниҳоят Туркияга қайтган.
20 май куни Туркия Транспорт вазири Абдулқодир Ўралўғли вертолёт қулаган жой Туркия томонидан ҳалокат ҳудудига юборилган Akıncı дрони томонидан аниқлангани ва ундан барча йўловчиларнинг ҳалок бўлгани ҳақида маълумотлар олинганини маълум қилди.
Шунингдек, ушбу дроннинг муаллифи – Туркиянинг Baykar компанияси раҳбари ва Президент Эрдўғаннинг куёви Селчук Байроқдор, Раисий ва у билан ҳалокатга учраганларнинг жасадини Туркия ҳукумати юборган Akıncı дрони топиб берганини айтганди.
LiveБарчаси