Эрдўғаннинг куёви “Forbes”нинг миллиардерлар рейтингига кирди

Олам

image
“Forbes” 2024 йилда дунёнинг энг бой одамлари рейтингини эълон қилди north_east

“Forbes” 2024 йилда дунёнинг энг бой одамлари рейтингини эълон қилди

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг куёви, Baykar Teknoloji компаниясининг 44 ёшли эгаси Селчук Байроқдор “Forbes” рўйхатига киритилди.

Нашрнинг янги рўйхатига кўра, у Туркиянинг 27 миллиардеридан бири саналади. Байроқдорнинг компанияси Bayraktar учувчисиз самолётларини ишлаб чиқаради.

Рейтингда Селчукнинг акаси Ҳалук Байроқдор ҳам киритилди. Нашр маълумотларига кўра, Селчук Байроқдор 1,2 миллиард доллар капитал билан 2410-ўринни, Ҳалук Байроқдор 1,1 миллиард доллар билан 2545-ўринни эгаллади.

Селчук Baykar акцияларининг 52,5 фоизига эгалик қилади. У директорлар кенгашини бошқаради ва техник директордир. 2016 йилда у Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг қизи Сумая Эрдўғанга уйланган. Ҳалук эса компания акцияларининг 47,5 фоизига эгалик қилади. У Бош директор лавозимини эгаллаган.

Компания 1984 йилда отаси Ўздемир Байроқдор томонидан асос солинган ва кўп йиллар давомида фақат Туркия автомобиль саноати учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарган. 2000 йилларда у дронларни ишлаб чиқаришни бошлади.

Baykar’нинг хорижда талаб катта бўлган энг машҳур маҳсулоти Bayraktar дронидир. 2023 йилда Baykar Европа, Африка ва Яқин Шарқдаги қатор ҳамкорлар билан тузилган шартномалар туфайли энг йирик мудофаа етказиб берувчига айланди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ "The Wall Street Journal" нашри Селчук Байроқдор Туркия президентлигига номзодини қўйиши мумкинлигини ёзганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Forbes Селчук Байроқдор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг