Эрдўған “Толибон”ни Афғонистонда босқинчиликни тўхтатишга чақирди

Олам

image

“Толибон” ҳаракати Туркия Қобул аэропортининг хавфсизлигини таъминлашига қарши эмас. Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Истамбулдаги матбуот анжуманида шундай фикр билдирди.

“Толибон” Туркияни Афғонистонда кўришни истамаслиги ҳақида баёнот бўлмаган. Ушбу масала бўйича “Толибон” Туркия маъмуриятининг позициясини жуда яхши билишади. Бизнинг маълум режаларимиз бор ва уларга содиқ қоламиз. “Толибон” билан музокаралар олиб борамиз, деган умиддамиз”, деган Эрдўған.

Бундан ташқари, у “Толибон”нинг “ҳудудларни эгаллаб олиш ҳаракатлари”ни нотўғри деб атади ва уларга чек қўйишга чақирди.

Фаоллашган “Толибон” ва Афғонистондаги кескинлик

Афғонистондаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият жорий йилнинг апрелида АҚШ Президенти Жо Байденнинг республикада Америка қуролли кучларининг операцияси якунига етганини эълон қилганидан сўнг, анча ёмонлашди. 

Жорий йилнинг 13 июль ҳолатига кўра, Қўшма Штатлар ўз қўшинларининг 95 фоизидан кўпроғини Афғонистондан олиб чиқиб кетиб бўлди. Бу жараён 31 августга қадар якунланиши кутилмоқда. Штатлар каби НАТОнинг бошқа аъзолари ҳам Афғонистонни тарк этмоқда. Жумладан, ИталияАвстралия ва Германия кучлари, аллақачон, мамлакатдан чиқиб кетган.

Хорижий қўшинларнинг Афғонистонни тарк этиши фонида “Толибон” ҳаракати мамлакат ҳудудлари устидан назоратни ўрнатиш мақсадида ҳужумларни кучайтирмоқда. Толибларнинг таъкидлашича, улар айни пайтда Афғонистоннинг 85 фоизини назорат қилмоқда. Бундан ташқари, ҳаракат кучлари бир қатор қўшни давлатлар — Туркманистон, Тожикистон, Эрон ва Покистон билан чегарада жойлашган назорат пунктларини ҳам эгаллаб олган. Шундай бўлса-да, ҳаракат вакиллари Афғонистондан ташқарига чиқмасликларини ва қўшни давлатларга хавф солмасликларини қайта ва қайта таъкидламоқда.

Туркия АҚШ қўшинлари Афғонистонни тарк этиши фонида Кобул аэропорти хавфсизлигини таъминлашни ўз зиммасига олишга тайёрлигини билдириши ортидан “Толибон” ҳаракати расмий Анқарани огоҳлантирди. Ҳаракат Туркия Афғонистонга қўшин жойлаштириши мумкин эмаслигини таъкидламоқда.

“Dawn” нашрининг “Толибон” баёнотига таяниб хабар беришича, Туркиянинг бундай қарори “шошқалоқлик” ва мамлакат “суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузади” ҳамда унинг миллий манфаатларига ҳам зид.

"Толибон" раҳбарлари “Aфғонистонда хорижий кучларнинг борлиги, мамлакат номидан қатъи назар, тажовузкорлик эканлигини ва узурпаторларга 1500 афғонистонлик олимлар берган фатво асосида муомала қилинишини” таъкидладилар.


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған Толибон

Баҳолаганлар

182

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг