Эрдўған Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш истагини тезда маъқулламоқчи
Олам
−
12 Июль 2023
5915Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш даъвосини тасдиқлаш жараёни тез якунланишини кутаётганини айтди. Бу ҳақда у бугун, 12 июль куни Вильнюсдаги НАТО саммитидан кейинги якуний матбуот анжуманида сўз очди.
Эрдўғаннинг айтишича, Туркия Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш жараёни тез якунланишини истайди, бироқ таклифни муҳокама қилиши керак бўлган мамлакат парламенти ҳозир ёпиқ.
"Швеция расмийлари бизга тақдим этаётган йўл харитаси бор. Шундан сўнг биз уни парламентга тақдим этамиз. Ҳозир парламентимиз ёпиқ. У очилганда, мен ишончим комилки, спикер ушбу ҳужжатни кун тартибидаги устувор масалаларга қўяди”, деган Эрдўғон матбуот анжуманида.
Маълумот учун, жорий йилнинг 15 июль куни Туркия Буюк Миллат Мажлиси ёзги таътилга чиққан. Парламент фаолиятини 1 октябрь куни бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Европа Иттифоқи Туркияни ЕИга тўлақонли аъзо қилиш учун ҳаракат қилса, Анқара Швециянинг НАТОга киришини қўллаб-қувватлашини айтганди. Шундан сўнг НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг ва Америка Қўшма Штатлари маъмурияти Туркиянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлишга интилишини қўллаб-қувватлашини билдирди. Шунингдек, АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Президент Жо Байден Туркияга F-16 қирувчи самолётларини етказиб бериш ташаббусини қўллаб-қувватлашини айтди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь