АҚШ Эрдўғанни Швеция учун сийламоқчи 

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден Туркияга F-16 қирувчи самолётларини етказиб бериш ташаббусини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда бугун, 11 июль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан маълум қилди.

Қайд этилишича, Байден Туркияга узоқ кутилган қирувчи самолётларини етказиб бериш АҚШ манфаатларига мос келиши ва унинг мудофаа имкониятларини ошириш НАТОнинг манфаатларига ҳам тўғри келишини айтган.

“Президент Байден бир неча ойдан буён очиқ ва равшан гапириб келаётганидек, у F-16 самолётларини Туркияга етказиб бериш тарафдори ва бу қадам бизнинг миллий манфаатларимизга тўғри келади. Туркиянинг имкониятларини ошириш НАТО манфаатларига мос келади”, дейди у.

Шунингдек, Салливан журналистларнинг Туркия парламенти Швециянинг НАТОга қабул қилиниши ҳақидаги қарорни ратификация қилмасидан аввал унга F-16 самолётларини бериш эҳтимоли қандайлиги бўйича берган саволига жавоб беришдан бош тортган. Бундан ташқари, маслаҳатчи мазкур масала кўриб чиқилиши бўйича батафсил маълумот бериш ҳамда унинг тахминий муддатини айтишни ҳам истамаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Байден маъмурияти Туркияга қирувчи самолётларни сотиш бўйича Конгрессдан рухсат олмоқчи экани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ НАТО Швеция Эрдўған F-16

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг