Эрдўған Саудияга жўнаб кетди
Олам
−
11 Ноябрь 2023 5574 1 дақиқа
Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Араб давлатлари лигасининг навбатдан ташқари қўшма саммитида иштирок этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар берди
Бортида Туркия давлат раҳбари бўлган самолёт маҳаллий вақт билан соат 09:30 да Анқарадаги Эсенбоға аэропортидан ҳавога кўтарилган. Ташриф чоғида Туркия давлати раҳбарига Президент маъмурияти қошидаги алоқа идораси раҳбари Фахриддин Алтун, Миллий разведка ташкилоти раҳбари Иброҳим Калин ва Президентнинг бош маслаҳатчиси, элчи Акиф Чағатай Қилич ҳамроҳлик қилмоқда.
Президент Эрдўған Исроилнинг босиб олинган Фаластин ерларига ва асосан Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари муҳокама қилинадиган саккизинчи навбатдан ташқари Ислом саммитида иштирок этади. Саммитда ислом дунёси вакилларининг ўзгаришларга қарши ташланиши керак бўлган аниқ қадамлар ҳақида фикр алмашиши кутилмоқда. Президент Эрдўғаннинг саммитда нутқ сўзлаши ва тадбир иштирокчилари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиши ҳам режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Эрдўған Ислом ҳамкорлик ташкилоти саммити қарорлари Исроилнинг Ғазодаги агрессиясини тўхтатиш йўлида катта қадам бўлиши мумкинлигига умид билдирганди.