Эрдўған Путин билан учрашиш учун Сочига учиб кетди

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған россиялик мавқедоши Владимир Путин билан музокара ўтказиш учун Истанбулдан Сочига учиб кетди. Бу ҳақда “A Haber” телеканали хабар берди.

"Президент Ражаб Тойиб Эрдўған Путин билан музокаралар учун учиб кетди. Самолёт 10:50 (Тошкент вақти билан 12:50) да ҳавога кўтарилди", дейилади хабарда.

Бугун, 4 сентябрь куни тушда Путин ва Эрдўған Сочида учрашади. Бу уларнинг деярли бир йиллик танаффусдан кейинги илк юзма-юз учрашуви бўлади. Президентлар Қора денгиздаги дон битими атрофидаги вазият, Москва ва Киев ўртасида маҳбуслар алмашинуви масаласи, Россия газини Туркия ҳудуди орқали Европага ташиш лойиҳасини, шунингдек, Сурия ва Украинадаги урушни муҳокама қилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Туркия вице-президенти Жевдет Йилмаз мамлакат етакчисининг Россияга ташрифи чоғида республика президенти вазифасини бажариши айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Туркия Сочи Путин Эрдўған

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг