Эрдўған Озарбайжонга боради
Олам
−
25 Сентябрь 2023
3830Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиевнинг таклифига биноан бугун, 25 сентябрь куни Нахчиван автоном республикасига боради. Бу ҳақда NTV Haber маълум қилди.
Телеканал хабарига кўра, давлат раҳбарлари арман гуруҳларини қуролсизлантириш масаласини муҳокама қилади. Шунингдек, кун тартибида Арманистоннинг Сюник вилояти орқали Нахичеван ва Озарбайжонни боғлайдиган Зангезур йўлаги масаласи ҳам кўриб чиқилади. Йўлак 2020 йилнинг ноябрь ойида уч томонлама шартнома имзоланганидан кейин ишга тушиши керак эди, бироқ у бўйича коммуникациялар очилмаган.
Маълумот учун, Нахичеван Озарбайжоннинг қолган қисмидан Арманистон ҳудуди билан ажратилган эксклав ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 сентябрь куни Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Қорабоғда “Озарбайжон Республикасининг конституциявий тузумини тиклаш мақсадида” маҳаллий аксилтеррор чоралари бошланганини эълон қилганди. Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида Озарбайжоннинг (тан олинмаган) Тоғли Қорабоғдаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирди. Шундан сўнг Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида Эрдўғанга мамлакатини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди. 20 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 13:00 да аксилтеррор тадбирлар тўхтатилди. Шу куни Алиев Эрдўған билан телефон мулоқотида маҳаллий аксилтеррор тадбирларнинг якунланиши, Озарбайжоннинг Қорабоғ минтақасида ноқонуний гуруҳларни қуролсизлантириш юзасидан фикр алмашилди.
LiveБарчаси