Алиев Қорабоғ масаласида қўллаётгани учун Эрдўғанга раҳмат айтди
Олам
−
20 Сентябрь 2023
2210Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги умумий сиёсий баҳсларда сўзлаган нутқида туркиялик мавқедоши Ражаб Тойиб Эрдўғанга мамлакатини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди.
“Азиз биродарим, Озарбайжонни БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқингиз чоғида қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат. Ҳар доимгидек, қардош Туркия бугун ҳам Озарбайжоннинг ёнида ва адолатли ҳаракатимизда бизни қўллаб-қувватламоқда”, деб ёзади Алиев.
Унинг қайд этишича, икки мамлакат ҳам халқаро ташкилотларда ҳамиша бир-бирининг адолатли позициясини ҳимоя қилади. Шуша декларацияси билан муносабатлар стратегик иттифоқ даражасига кўтарилган.
19 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессияси умумий сиёсий баҳсларида нутқ сўзлаган Эрдўған Қорабоғ Озарбайжон ҳудуди эканлигини ва Анқара унга бошқа мақом берилишини қабул қилмаслигини айтди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Қорабоғда “Озарбайжон Республикасининг конституциявий тузумини тиклаш мақсадида” маҳаллий аксилтеррор чоралари бошланганини эълон қилганди. Баку тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмаси нишон эмаслигини таъкидлаганди. Кейинчалик Озарбайжон Мудофаа вазирлиги хавфли ҳудуддан аҳолини эвакуация қилиш учун гуманитар йўлаклар ва қабул пунктлари яратилганини билдирган. Воқеалар фонида Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказиб, (тан олинмаган) Тоғли Қорабоғдаги вазиятни муҳокама қилган. Мажлисдан сўнг, Пашинян Арманистон Озарбайжоннинг Қорабоғ ҳудудидаги ҳарбий амалиётларда қатнашишни режалаштирмаётганини маълум қилди.
LiveБарчаси