Қорабоғдан аҳолини эвакуация қилиш учун гуманитар йўлаклар яратилди
Олам
−
19 сентябр 2023 5929 1 дақиқа
(Тан олинмаган) Тоғли Қорабоғдаги хавфли ҳудуддан аҳолини эвакуация қилиш учун гуманитар йўлаклар ва қабул пунктлари яратилди. Бу ҳақда Озарбайжон Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
“Хавфли ҳудуддан аҳолини эвакуация қилишни таъминлаш мақсадида Лочин йўли ва бошқа йўналишларда гуманитар йўлаклар ва қабул пунктлари ташкил этилди”, дейилади вазирлик хабарида.
Шунингдек, Озарбайжон Мудофаа вазири Зокир Ҳасанов туркиялик мавқедоши Яшар Гулерни Қорабоғда олиб борилаётган аксилтеррор чоралари ҳақида хабардор қилган.
Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон томонидан республика кучларининг Агдамдаги позициялари артиллериядан ўққа тутилганини ҳам маълум қилган.
“Россия тинчликпарвар контингенти вақтинча жойлашган Озарбайжон ҳудудидаги Арманистон Қуролли Кучларининг бўлинмалари Озарбайжон армиясининг Ағдам йўналишида жойлашган позицияларига артиллериядан ўқ узмоқда”, дейилади хабарда.
Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Озарбайжон Қуролли кучлари бўлинмалари бу йўналишда жавоб чораларини кўряпти.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Қорабоғда “Озарбайжон Республикасининг конституциявий тузумини тиклаш мақсадида” маҳаллий аксилтеррор чоралари бошланганини эълон қилганди. Баку тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмаси нишон эмаслигини таъкидлаганди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август