Энди суратлар “Гарри Поттер” фильмидагидек ҳаракатланади
Бу қизиқ
−
25 Июль 2023
6701Runway GEN-2 нейротармоғи расмларни жонлантириш функциясини йўлга қўйди. Унга кўра энди расмлар GIF сингари ҳаракатланади. Бу ҳақда тармоқ ўзининг расмий саҳифасида хабар берди.
GEN-2 ҳар қандай тасвирни, матнни ёки видеони ажойиб фильм бўлагига айлантиради. Бунда у фойдаланувчиларга бир неча хил моделни таклиф этади.
1-моделда оддий сўзлардан бошқа нарса ишлатмай матнни видеога айлантириш мумкин. 2-модель матн ва суратлар орқали видео яратади. Шунчаки олган суратингизнинг ўзини эса 3-моделда видео форматга ўтказишингиз мумкин.
4-модель анча замонавий ва ноодатий. Унга кўра, тармоққа жойланган оддий форматдаги видеони исталган услубда ўзгартириш, унга қўшимча эффектлар қўшиш мумкин. Шунингдек, безалган янги видеони расм кўринишда сақлаш имконияти ҳам мавжуд.
5-модель: видеодаги маълум бир объектни белгилаб, унга турли эффектлар бериш мумкин. 3D кўринишидаги анимацион видеоларни реал ҳаётдаги бирор манзарага киритиш ҳамда уни жонли ва ҳақиқийдек кўрсатиш имкониятини 6-модель тақдим этади.
Тармоқ имкониятлари яна бир нечта функцияларни ўз ичига олган. Нейротармоқ ўз саҳифасида ушбу имкониятларни “Ҳаракатли суратлар учун янги давр”, “Видео авлоди учун янги стандартлар” каби шиорлар билан тақдим этяпти.
“Runway Research ижодкорликнинг янги шаклларини яратишга имкон берадиган мультимодель сунъий интеллект тизимларини ишлаб чиқишга қаратилган. GEN-2 ушбу миссиядаги яна бир муҳим қадамларимизни ифодалайди”, деб ёзилган сайтда.
Эслатиб ўтамиз, Япониянинг Skeletonics – экзоскелет ишлаб чиқарувчи компанияси “Трансформерлар”нинг костюмини яратган эди.
Севара Ҳусниддинова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь