Энди пенсияларни онлайн тарзда нақдга ўзгартириш мумкин
Жамият
−
21 Январь 4679 1 дақиқа
Пенсия жамғармаси my.gov.uz порталида пенсияни нақд шаклга ўтказиш бўйича онлайн хизматни йўлга қўйди.
Жамғармага кўра, эндиликда ушбу хизматдан фойдаланган ҳолда уйдан чиқмасдан туриб пенсияни нақд шаклга ўтказиш мумкин. Бунда Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимига мурожаат қилиш шарт эмас.
Хизматдан фойдаланиш учун фуқаро ЙИДХПда (Ягона интерактив давлат хизматлари портали) рўйхатдан ўтади ва “Пенсия тўловини нақд пул шаклига ўтказиш” хизматини танлаб, сўров юборади. Хизмат бепул ва ҳеч қандай ҳужжатлар талаб этилмайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда фуқароларни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) орқали нақд шаклда пенсияларни тўлаш жараёнлари бошлангани ҳақида хабар берилганди. Пенсия жамғармаси ушбу тизимни жорий этишдан кўзланган мақсад пенсияларни фуқароларга тўлиқ ва ўз вақтида етказиш эканини қайд этган.
Live
Барчаси