Энди ОАВга йўлланган хатлардаги хабарлар жиноят иши қўзғатишга сабаб бўлади

Жамият

image
Энди ОАВ очиқ суд мажлисларига бемалол кира оладими? north_east

Энди ОАВ очиқ суд мажлисларига бемалол кира оладими?

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимчалар киритилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг тегишли қонун лойиҳасида қайд этилган.

Ҳужжат билан туҳмат:

•  оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб;
•  оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган ҳолда;
•  хавфли рецидивист томонидан;
•  ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда қилинса, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари билан жазоланади.

Шунингдек, ҳужжатда оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғи ахборот ресурслари берган хабарларга ҳам тўхталиб ўтилган.

Унга асосан муайян жиноят тўғрисида матбуот, радио ва телевидение, ҳужжатли кинофильмлардаги, шунингдек оммавий ахборот воситалари ёки Интернет тармоғи ахборот ресурсларига йўлланган, лекин эълон қилинмаган хатлардаги хабарлар жиноят ишини қўзғатишга сабаб бўлади.

Жиноят тўғрисидаги хабарни эълон қилган ёки тегишли жойларга юборган оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғи ахборот ресурслари, шунингдек бу хабар муаллифлари суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суднинг талабига асосан ўз ихтиёрларида бўлган ҳужжатларни ва хабарни тасдиқловчи бошқа материалларни тақдим қилишлари шарт.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиноят ОАВ

Баҳолаганлар

163

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made