Энди мигрантларнинг жасадини қайтариш харажатларини давлат қоплайди

Жамият

image

Меҳнат миграциясида бўлган даврда вафот этган фуқароларнинг жасадини Ўзбекистонга олиб келиш билан боғлиқ харажатлар эндиликда давлат томонидан қопланади. Бу тартиб Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар асосида “Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги қонунга қўшимча банд киритилиши орқали белгиланди.

Янги нормаларга кўра, меҳнат миграцияси даврида вафот этган Ўзбекистон фуқароларининг жасадини олиб келишни ташкил этиш харажатлари Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади. Маблағлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги орқали белгиланган тартибда ажратилади.

Мазкур қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 1 июлда қабул қилинган, Сенат томонидан эса 2025 йил 4 cентябрда маъқулланган.

Қайд этилишича, ушбу норма меҳнат миграциясида бўлган фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, уларнинг оила аъзоларини ортиқча молиявий харажатлардан халос қилишга қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркияда фожеали тарзда вафот этган ўзбекистонлик аёлнинг жасади икки фарзанди билан бирга Ўзбекистонга олиб келингани ҳақида хабар берилганди.

Жамшидбек Амиров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

жасад мигрантлар давлат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг