Энди метрода кассирлар бўлмайди

Жамият

image

Тошкент метрополитенида касса оператори лавозими бутунлай тугатилади. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” давлат унитар корхонаси маълум қилди.

Билдирилишича, тўлов тизимлари босқичма-босқич модернизация қилинаётгани сабабли эндиликда йўловчилар чипта сотувчи операторларга мурожаат қилмасдан, электрон тўлов тизимлари ва автоматлаштирилган чипта банкоматлари орқали ўз карталарини тўлдириш ёки чипта харид қилишлари мумкин бўлади. 

Шу сабабли хизмат кўрсатиш тизимида ислоҳотлар бошланган бўлиб, биринчи босқичда 204 та касса оператори штати қисқартирилган. Қайд этилишича, йил якунига қадар барча бекатлар тўлиқ автоматлаштирилган банкоматлар билан жиҳозланади. Натижада касса оператори ва катта оператор лавозимлари бутунлай тугатилади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Янги Тошкент шаҳридаги илк метро йўналиши 2026 йил охиригача қуриб битказилиши хабар қилинганди. Мазкур лойиҳа қиймати 110 млн АҚШ долларини ташкил этиб, унинг доирасида 8 км узунликдаги 3 та бекатдан иборат метро қурилади.

Жаҳонгир Болтабоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Тошкент Тошкент метрополитени

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг