Тошкентда гиёҳвандлик моддаларини тарқатган эр-хотин ушланди (видео)

Crime

−

image

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 2 килограмм “опий” экстракти, 550 грамм “гашиш” ва 100 грамм “мефедрон” мусодара қилинди. Натижада аҳоли орасида 26 минг 300 доза гиёҳвандлик воситаси тарқатилишининг олди олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик ойлиги доирасида ИИВ Тезкор-қидирув департаменти ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида бир нечта ҳудудда тадбирлар ўтказилган.

Дастлаб, Сергели туманида Spark русумли автомобиль орқали “закладка” усулида гиёҳвандлик моддаларини тарқатиб келган 1996 ва 1999 йилларда туғилган эр-хотин ҳамда уларнинг 2000 йилда туғилган шериги қўлга олинган. Уларнинг ёнидан 50 та алоҳида ўрамдаги гашиш топилган.

Шундан сўнг, жиноий гуруҳ аъзоларининг Чилонзор туманидаги ижара хонадони текширилган. У ердан 450 грамм гашиш, 100 грамм мефедрон, 1 минг дона зип-пакет ва иккита электрон тарози аниқланган.

Тезкор тадбирлар Тошкент вилоятининг Қибрай туманида давом эттирилган. У ерда аввал талончилик ва фирибгарлик жиноятлари учун судланган шахснинг “закладчик” сифатида фаолият юритаётгани аниқланган. У бошқарувидаги автомобиль “Қорамурт” назорат-ўтказиш пунктида тўхтатилиб текширилганда, ундан гашиш топилган.

Жиноий занжирнинг қолган аъзоларини аниқлаш бўйича тадбирлар Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида ҳам ўтказилган. Натижада интернет-наркодўконни бошқариб келган, 1987 йилда туғилган шахс ҳамда унинг бир неча бор судланган шериги аниқланган.

Уларнинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, иккита пластик идишда 2 килограмм опий экстракти, 40 грамм гашиш, электрон тарози, гиёҳвандлик моддаларини тайёрлаш учун мўлжалланган темир идиш ва бошқа жиҳозлар топилган.

Қайд этилишича, мусодара қилинган гиёҳвандлик моддаларининг умумий миқдори 550 грамм гашиш, 100 грамм мефедрон ва 2 килограмм опий экстрактини ташкил этган.

Билдирилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси (Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ёки уларнинг аналогларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, қайта ишлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, авварлоқ Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида икки фуқаронинг яшаш хонадонидан 1 килограмм 400 грамм гиёҳвандлик ва синтетик моддалар аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends