Энди Гвардиоланинг Гвардиоли бор

Спорт

image

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби Германиянинг “Лейпциг” жамоаси ҳимоячиси Йошко Гвардиолни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди.

“Шаҳарликлар” 21 ёшли хорват билан 5 йиллик шартнома имзолади. Манчестер клубига ҳимоячи трансфери 78.5 миллион фунт, яъни 90 миллион еврога тушди. Шунингдек, “Лейпциг” футболчи учун 10 миллион евро бонус ҳам олади.

Таъкидлаш жоиз, Гвардиолнинг Англия клубига ўтиши футбол тарихидаги энг қиммат марказий ҳимоячи трансфери сифатида қайд этилди. Шу вақтга қадар ҳеч бир клуб марказий ҳимоя позициясини кучайтириш учун бу даражада катта сумма сарфламаган.

Маълумот учун, Гвардиол 2021 йилда 18 миллион евро эвазига Загребнинг “Динамо”сидан “Лейпциг”га ўтган эди. 21 ёшли футболчи ўтган мавсум клуб сафида 41 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Лейпциг Йошко Гвардиол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг