Курс UZS

USD

12 938.11

18.11

EUR

14 076.66

-25.52

RUB

149.99

0.47

Энди чиқиндидан қарздорлар “свет”га тўлов қилолмайди

Жамият

image

Ўзбекистонда 8 июндан чиқиндидан қарздорлар электр учун тўлов қилолмайди. Бу ҳақда 7 март куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонунда сўз боради.

Ушбу қонунга кўра, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчилар қисқа хабар (СМС) орқали хабардор қилинганидан кейин мазкур қарздорлик бартараф этилгунига қадар электр энергияси учун тўловларни амалга ошира олмайди.

Қайд этилишича, бунда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун тўловларни ҳисоб-китоб қилишнинг ишончлилиги ҳамда тўғрилиги учун жавобгар бўлади, шунингдек, мазкур талаблар бузилган ҳолларда, истеъмолчига етказилган зарарнинг ўрнини қоплайди.

“Электр энергияси учун тўловларни қабул қилишни вақтинчалик чеклови чиқинди қарздорлиги тўлангандан сўнг автоматик равишда бекор қилинади. Қарздорликни қоплаш учун 5 кун вақт берилади”, дейилади янги қонунда.

Ушбу ҳужжат жорий йилнинг 8 июнь куни кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ пойтахтда бир хонадонга 3 қоп чиқинди лимити қўйилгани ҳақидаги хабарлар рад этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

қарз Электр энергияси чиқинди свет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг