Тошкентда бир хонадонга 3 қопгача чиқинди лимити қўйилдими?
Жамият
−
06 Март 14074 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда бир хонадонга 3 қоп чиқинди лимити қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу хабарга Тошкент шаҳар ҳокимлиги муносабат билдирди.
Ҳокимликка кўра, ушбу маълумотлар мутлақо асоссиз саналади. Қўшимча қилинишича, бугунги кунда Тошкент шаҳрида маиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб кетиш бўйича ҳеч қандай чекловлар ўрнатилмаган.
“Аҳоли ва тадбиркорлик субектлари учун чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар одатдагидек давом этмоқда”, дейилади хабарда.
Шунингдек, ҳокимлик томонидан фуқароларнинг хизматлар юзасидан саволлари ёки фикри бўлса, қуйидаги рақамларга мурожаат қилишлари сўралган:
- +998 71- 247-02-11
- +998 71- 247-79-21
“Сиздан текширилмаган маълумотларга ишонмасликни, факт-чекингдан фойдаланишни сўраймиз. Бунинг учун ишончли ва расмий ахборот манбалари етарли”, дейилади ҳокимлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент ва Навоий вилоятларида чиқинди тўплаш хизмати қимматлагани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси