Тошкент ва Навоий вилоятларида чиқинди тўплаш хизмати қимматлади

Жамият

image

Тошкент ҳамда Навоий вилоятининг айрим ҳудудларида қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифлари тасдиқланди. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент вилоятининг айрим ҳудудлари (Бекобод ва Нурафшон шаҳри ҳамда Зангиота тумани)да жисмоний шахслар, яъни аҳоли учун 7 840 сўм (ҚҚС билан) ҳамда юридик шахсларга 1 м куб учун 82 880 сўм (ҚҚС билан) тўлов миқдори белгиланган.

Шу билан бирга, Навоий вилоятининг айрим ҳудудлари (Ғозғон шаҳри ҳамда Хатирчи, Навбаҳор, Нурота ва Конимех туманлари)да жисмоний шахслар яъни аҳоли учун 4 950 сўм (ҚҚС билан) ҳамда юридик шахсларга 1 м куб учун 80 080 сўм (ҚҚС билан) миқдорида тўлов тасдиқланган. 

Шунингдек, маиший чиқиндиларни жойлаштириш, сақлаш, утилизация қилиш, зарарсизлантириш хизмати учун Навоий вилояти бўйича 1 м куб – 20 160 сўм (ҚҚС билан) ҳамда 1 тонна – 48 933 сўм (ҚҚС билан) этиб тасдиқланган.

“Мазкур мажбурий ягона тарифлар санитар тозалаш корхоналари томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш, янги иш ўринлари яратилишини таъминлашга хизмат қилади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Сурхондарё вилоятининг барча шаҳар ва туманларида қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифлари тасдиқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Навоий чиқинди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг