Энди айрим мактабларда фанлар чет тилида ўқитилади
Жамият
−
03 Апрель 2024 6339 1 дақиқа
Ўзбекистондаги ихтисослаштирилган мактабларда дарсларни чет тилида ўқитиш амалиёти жорий этилади. Бу ҳақда 1 апрель куни Президентнинг тегишли фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2024-2025 ўқув йилидан Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда:
- чет тилини билиш бўйича камида B2 даражадаги сертификатга эга бўлган ўқитувчилар томонидан фанларни чет тилида ўқитиш амалиёти жорий этилади;
- математика, физика, кимё, биология, табиий фанлар (science), информатика ва ахборот технологиялари фанларидан дарсларни чет тилида олиб борган ўқитувчиларга тариф ставкасига нисбатан 100 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.
- Президент мактабларининг маҳаллий ўқитувчиларига уларнинг тариф ставкасига нисбатан 350 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўлаш тартиби жорий этилади.
Бунда, устама педагоглар томонидан қуйидаги шартларнинг барчаси бажарилган тақдирда тўланади:
- Кембридж (Cambridge Assessment International Education) халқаро таълим дастурлари асосида дарс бериладиган фанларни ўқитиш бўйича 3 та (Introductory, Extension, Marking) курсни муваффақиятли тугатиш ва бу ҳақида тегишли сертификат олиш;
- Президент мактабларида камида 1 йиллик иш стажига ва чет тилини билиш бўйича камида C1 даражадаги ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиш.
Live
БарчасиЎзбекистонда зилзила содир бўлди
12 Апрель
Венгрияда Орбан ҳам сайловда овоз берди
12 Апрель